Урганч шаҳридаги “Авесто” боғ мажмуасида “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!

Урганч шаҳридаги “Авесто” боғ мажмуасида “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз! ” шиори остида Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
✅ Тантанада сўзга чиққан Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов воҳа аҳлини қутлуғ байрам билан табриклаб, ўтган давр мобайнида вилоятда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ҳақида тўхталди, юртимиз равнағи ва халқимиз бахт-саодати йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини, унинг самараларини фахр билан тилга олди.
✅ Пойтахтимиздан ташриф буюрган ва вилоятимиз санъат усталари ижросидаги байрам дастурида озод ва обод юртимиз, унинг толеи баланд меҳнаткаш халқи , бугунги дориламон кунларга шукроналик авж пардаларда тараннум этилди. Дронлар шоуси ва байрам мушакбозлиги тадбирга ўзгача файз киритди.








Добавить
